Бошқа бир хабарга кўра, Афғонистондан Покистонга ўтишга ҳаракат қилган Афғонистоннинг жанггари толибон қўмондони Покистон томонидан қўлга олинди.

Рейтернинг билдиришича, Қандаҳор вилоятининг собиқ толибон ҳокими Мулла Муҳаммад Ҳасан Раҳмонийнинг яқин маслаҳатчиси Муҳаммад Умар кеча Чаман шаҳри яқинидаги чегарада қамоққа олинган.