Бугун Саудия Арабистонида наркотиклар контрабандаси билан шуғулланганликда айбланган яна бир шахс дорга осилди.

Бу билан жорий йилда Саудия Арабистонида дорга осилган одамлар сони 41 га етди. Ўтган йили ушбу кўрсаткич 49 одамни ташкил қилган эди.
Саудия Арабистонида қотиллик содир этган, тажаввуз қилган, қуроллар ва наркотиклар контрабандаси билан шуғулланганликда айбланган шахслар ўлим жазосига ҳукм этилади.