Афғонистон расмийлари, душанбага ўтар кечаси АҚШ қўшинлари билан юз берган тўқнашувда Толибларнинг 15 жангариси ўлдирилганини маълум қилдилар.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Ҳолил Хон Асакзайга кўра, Толиблар жангарилари Маруф туманида ўлдирилган. Қурбон бўлганлар орасида Толибларнинг Мулла Абдур Раҳим исмли қўмондони ҳам бўлган.