Германия, Буюк Британия ва Франция лидерлари шу ҳафта охирида Берлинда Ироқдаги вазият ва бу мамлакат иқтисодий муаммоларини муҳокама қиладилар.

Музокараларнинг норасмий тарзда ўтиши ва ҳеч қандай ҳужжат қабул қилинмаслиги кутилмоқда. Германия ҳукумати вакилининг хабарига қараганда, Герхард Шрёдер, Тони Блэр ва Жак Шираклар Ироқ масаласи бўйича пайдо бўлган баъзи ихтилофлардан сўнг ўзаро яхши муносабатларини қайта тиклашга ҳаракат қиладилар.