Ҳарбий жиноятлар бўйича Хаагадаги Халқаро Трибунал Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевичга ўз ҳимоясига тайёргарлик кўриши учун уч ойлик муддат берди.

Милошевич суд мажлисларини икки йил тўхтатиб туришни сўраган эди.
Югославиянинг собиқ президенти адвокатлар хизматидан воз кечиб, суд мажлисларида ўзини ўзи ҳимоя қилмоқда.
Милошевич ҳарбий жиноятлар содир этганликда ҳамда геноцид ўтказганликда айбланмоқда.