Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай мамлакат ҳудудида чет эл банкларини очиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Мазкур ҳужжатга асосан, пайшанбадан бошлаб Буюк Британиянинг "Стандард Чартед" банки, Покистоннинг Миллий банки ҳамда Оға Хон Жамғармаси банки Афғонистонда фаолият юритишга рухсат оладилар.
Карзай мамлакатдан ташқарида яшаётган афғонистонликларни ўз ватанларига сармоя ётқизишга даъват қилди.