АҚШ Таиландга халқаро террорчи Хамбалини қўлга олгани учун 10 миллион доллар миқдорида мукофот берди.

Таиланд расмийлари томонидан ҳибсга олинган Хамбали "Жамоаи Исломия" ташкилотининг раҳбарларидан бири ҳисобланади. Индонезиянинг Бали оролида амалга оширилган ва 200 дан зиёд кишининг нобуд бўлишига олиб келган террористик актни "Жамоаи Исломия" ташкилоти уюштирган, деб ҳисобланмоқда.
Хамбали Таиланднинг Аютхайя шаҳрида ҳибсга олиниб, АҚШга ўтказиб берилган эди. Унинг қаерда сақланаётгани ва қандай кўрсатма бераётгани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.