Бугун Исроил қўшинлари Ғарбий соҳил минтақасида икки худкуш террорчининг уйини бузиб ташлади.

Ҳарбий манбанинг билдиришича, ҳарбий кучлар Женинда худкуш террорчилар уйларини портлатиш билан бирга жанггариларни қўлга олиш мақсадида уйма-уй қидирув ишларини ҳам олиб боришган.
Айни пайтда Фаластин лидери Ясир Арафот номзоди Бош Вазир лавозимига кўрсатилган Аҳмад Қурей билан янги ҳукумат таркибини муҳокама этмоқда.
Бошқа бир хабарга кўра, бугун Исроил кучларининг Ғарбий соҳилда олиб борган ҳужумлари оқибатида тўрт фаластинлик ва Исроил аскарларидан уч нафари ҳалок бўлди.