Бугун Европа Иттифоқи лидерлари ва Ташқи Ишлар вазирлари Швециянинг Ташқи Ишлар Вазири Анна Линдни хотирлаш маросимида қатнашдилар.

Анна Линд Стокголм магазинларидан бирида номаълум шахс томонидан пичоқланганидан бир кун ўтиб ҳалок бўлган эди.
Марҳум билан видолаш учун унинг тобути қўйилган муҳташам бинога минглаб стокголимликлар келдилар.