Фаластиннинг янги Бош вазири бўлиши кутилаëтган Аҳмад Куреи Фаластиндаги барча гуруҳларни бирлашишга даъват қилди.

Аҳмад Куреи бугун Ғазо минтақасида Хамас, “Исломий Жиҳод” ва бошқа гуруҳларнинг вакиллари билан учрашди. Учрашувдан кейин, Куреи фаластинликларни навбатдаги Фаластин ҳукумати қайси йўналишни танлаши кераклиги масаласида келишиб олишга чақирди.