Кеча Бағдод атрофидаги қамоқхонага ҳужум қилингани оқибатида икки Америка ҳарбийси ҳалок бўлди ва 13 киши яраланди.

Ироқнинг Рамади шаҳрида рўй берган бошқа бир ҳужумда яна бир Америка ҳарбийси ҳалок бўлгани билдирилди.
Айни пайтда, Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзоси Оқила Ал-Ҳошимий Бағдод касалхонасида доволанмоқда. У кеча номаълум қуролли шахслар томонидан ўққа тутилган эди.
Ироқ Бошқарув Кенгаши Оқила Ал-Ҳошимийнинг ҳаëти хавф остида эмаслигини маълум қилди.
Бугун Эрон Ташқи Ишлар Вазирлиги Оқила Ал-Ҳошимийга қарши қилинган ҳужумни қоралади ва бу ҳужум Қўшма Штатлар Ироқда хавфсизликни таъминлашга қодир эмаслигини кўрсатганини билдирди.