Бугун Эрон ҳукумати БМТ қошидаги Халқаро Атом Энергияси бўйича агентлик томонидан қўйилган ултиматумга амал қилмасликка ҳақи борлигини билдирди.

Ушбу агентлик Эронга ядровий қуроллар яратиш дастурига эга эмаслигини исботлаш учун 31 октябргача муддат берди. Эрон ўзининг ядровий дастури фақат электр қуввати ишлаб чиқаришга қаратилганини билдирмоқда.
Аммо Халқаро Атом Энергияси бўйича агентлик агар Теҳрон ҳукумати ҳамкорлик қилмаса, Эронга қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.