Бугун Европа Комиссияси Латвияни Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича ўтказилган референдумни маъқуллагани учун табриклади.

Кечаги референдум натижаларига кўра, сайловчиларнинг 67 фойизи Латвиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашган. Сайловчиларнинг тахминан 32 фойизи бунга қарши овоз берганлар.
Латвия президенти Ваира Вике-Фрауберга Латвиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши иккинчи жаҳон уруши оқибатларига чек қўйишини айтди.
“Ушбу референдум тасдиқлангани Латвия учун иккинчи жаҳон уруши оқибатларига тўлиқ чек қўйишни ва 1939 йилги Молотов-Риббентроп келишуви Европа харитисига қўйган бўлинишларни буткул йўқ қилиш, деган маънони англатади. Биз мазкур референдум орқали Европадаги ҳақиқий ўрнимизни эгаллашга мувоффақ бўлдик”, - деди Латвия президенти Ваира Вике-Фрауберга.