Бугун БМТ собиқ Совет Иттифоқи республикаларида ОИТС касаллигига қарши самарали кураш олиб бориш учун бу мамлакатларда демократияни чуқурлаштиришга чақирди.

БМТ расмийсига кўра, демократик ва шаффоф бўлмаган жамиятларда ОИТС га қарши самарали курашиш имконсиздир. Унинг айтишича, Украина ва Россия расмийлари ўз мамлакатларида ОИТС касаллиги кенг тарқалаëтганига етарли эътибор бермаяптилар.

Ҳозир Украинада тахминан 500 минг одам ОИТС касаллигига чалинган. Ўтган беш йил давомида Украинада, айниқса, ëшлар орасида ОИТС га чалинганлар сони 20 маротабага ошди.