Куни кеча Ялтада Россия, Белорус, Украина ва Қозоғистон ўртасида муштарак савдо зонасини яратиш ҳақида келишув имзолангандан кейин, Молдова Мустақил Давлат Ҳамдўстлигидан чиқиши мумкинлигини ва Европа Иттифоқига қўшилишга ҳаракат қилишини билдирди.

Бугун Молдова президенти Владимир Воронин айтишича, мазкур келишувда бошқа МДҲ давлатларининг қарашлари инобатга олинмаган ва бу Ҳамдўстлик муносабатлари ўзгариши борасидаги умидларни пучга чиқарган.

Молдова раҳбари агар Ҳамдўстликнинг кучли мавқега эга бўлган аъзолари мазкур ташкилотни аҳамиятсиз қилиб қўяëтган бўлсалар, унда Молдова Европа Иттифоқига қўшилиш ҳаракатларини жадаллаштириши кераклигини қайд этди.