Бугун Ғарбий соҳилнинг Хеброн шаҳрида юз берган отишмада Исроил ҳарбийлари қуролланган фаластинликни отиб ўлдирдилар.

Исроил ҳарбийларининг бир уйни бузиб ташлаганига қаршилик кўрсатган бу фаластинлик “Хамас” гуруҳининг аъзоси бўлгани айтилмоқда.

Исроил ҳукумати “Хамас” аъзоларининг худкуш ҳужумларига қарши ҳаракатларни давом эттиришини билдирди.

Айни пайтда, Фаластиннинг янги Бош вазири бўлиши кутилаëтган Аҳмад Қураи Исроил билан ўт очишни тўхтатиш келишувини тузишга ҳаракат қилишини айтди. Аммо у жангари гуруҳларни қуролсизлантириш ҳақида гапирмади.