Бугун Халқаро Валюта Жамғармаси вакили Адам Беннет ўтган йили Афғонистон иқтисодиëти ўсиши 30 фоизни ташкил этганини маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилда бу борадаги кўрсаткич яна 20 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Беннет, Афғонистонда хавфсизлик муаммолари ҳал этилиши, маиший хизмат секторидаги ишчиларнинг ойликлари оширилиши ва деҳқонларни кўкнор етиштирмасликка кўндириш учун уларни бошқа қишлоқ ҳўжалиги ишлари билан таъминлаш кераклигини айтди.

У Афғонистон ҳукумати вилоятлардан олаëтган маблағ миқдорини оширишга мувофақ бўлаëтгани, мамлакатда янги пул бирлиги жорий этилгани ва банклар фаолияти яхшиланаëтганини юқори баҳолади.