Бугун АҚШ аскарлари Ироқнинг Нажаф шаҳри назоратини Испания етакчилигидаги кучларга топширдилар.

Испания армияси бригада генералали Алфредо Кардона шаҳар назоратини қўлга олар экан:
- Биз вазиятни мумкин қадар осойишта сақлашга ҳаракат қиламиз. Биз ушбу мақсадга эришиш учун қўлимиздан келганини аямаймиз, - деди Испания генерали.