Хитой, Россия ва Марказий Осиëнинг тўрт давлати бош вазирлари бугун Пекинда ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш тўғрисидаги шартномага қўл қўйдилар.

Хитой Бош Вазири Вен Жиабаонинг айтишича, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо олти давлат лидерлари узоқ муддатли кўп томонлама иқтисодий битимни имзоладилар.
Айтилишича, мазкур ҳужжат ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида эркин савдо зонасини яратишга хизмат қилади.
Бугун ушбу олти давлат лидерлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда минтақвий терроризмга қарши кураш марказини очиш режасини кўриб чиқдилар.