Туркманистон Президенти Ниëзовнинг эълон қилишича, муборак Рамазон ҳайити муносабати билан республика қамоқхоналаридан 6 мингдан кўпроқ маҳбус афв этилиши мумкин.

Душанба куни кабинет йиғилишида баëнот берган Ниëзовга кўра, амнистия 6125 маҳбусни ўз ичига олади ва улардан 181 нафарини четэллик маҳбуслар ташкил этади.
Рамазон ҳайити эса, шу йил ноябр ойининг сўнгги ҳафтасига тўғри келмоқда.