Россия президенти Владимир Путин собиқ Совет Иттифоқининг бошқа республикаларида истиқомат қилувчилар учун Россия фуқаролигини олиш қоидаларини осонлаштирувчи қонун лойиҳасини таклиф қилди.

Ўтган йили қабул қилинган қонунга кўра, Россия фуқаролигини олишни хоҳлаган шахслардан Россияда камида 5 йил яшаганини исботлаши, рус тилидан имтиҳон топшириши ва иш билан таъминланган бўлиши талаб қилинар эди.

Путин таклиф қилаëтган қонун лойиҳасида мазкур шартлар ва бошқа чекловларни бекор қилиш назарда тутилади.