Биринчи Жаҳон Уруши давомида Озарбайжондаги нефт конларини мудофаа қилиш пайтида ҳалок бўлган британиялик ҳарбийлар хотирасига Бокуда ўрнатилган ҳайкалга зарар етказилди.

Британиянинг Озарбайжондаги элчихонаси номаълум шахслар ҳайкални қора мойга бўяганидан ҳайратга тушганини билдирди.
Яқинда Бокуда мазкур ҳайкал ўрнатилгани баъзи озарбайжонликлар эътирозига сабаб бўлди. Чунки Биринчи Жаҳон Урушида Британия кучлари арманилар томонида туриб жанг қилган эди.