Бугун Германия Канцлери Герхард Шрëдер ва АҚШ Президенти Жорж Буш Ироққа оид келишмовчиликларни ҳал эта олишларига умид билдиришди.

Шрëдер ва Буш БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида учрашганларидан кейин Ироқдаги қайта қуриш ишларига ëрдам бериш учун биргаликда ишлашга ҳаракат қилишларини маълум қилдилар.
Бугун Нью-Йоркда Шрëдер, Россия Президенти Владимир Путин ва Франция Президенти Жак Ширак учрашув ўтказишлари режалаштирилган.
Буш бу уч давлатни Ироққа халқаро тинчлик сақловчи кучларни жўнатиш ва Ироқдаги қайта қуриш ишлари учун молиявий ëрдам бериш назарда тутилган резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.
Айни пайтда, бугун Бағдодда автобус яқинида бомба портлагани оқибатида бир ироқлик нобуд бўлди ва 20 одам яраланди.