Бугун Ироқ нефтни экспорт қилувчи мамлакатларнинг ОПЕК уюшмаси учрашувида янги аъзо сифатида қатнашмоқда.

Ироқ делегациясига Нефт Вазири вазифасини бажараëтган Иброҳим ал-Улум бошчилик қилмоқда.
Ҳозирга қадар Венесуэла Ироқ ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилганидан кейингина Ироққа ОПЕКнинг тўлиқ аъзоси мақоми берилишини талаб қилаëтган эди. Аммо кеча ОПЕК расмийлари бу борадаги келишмовчиликларни ҳал қилишди ва Венесуэла Ироқнинг ОПЕКка тўлиқ аъзо бўлишига қарши эмаслигини билдирди.