Афғонистондаги Халқаро ёрдам кўрсатувчи ташкилотнинг маҳаллий ходими пистирмадан уюштирилган ҳужум қурбони бўлди.

Афғонистоннинг Хелманд вилояти полицияси бошлиғи Омонуллоҳга кўра, мазкур ҳужумда қурбон бўлган афғон инженерининг ҳайдовчиси оғир яраланган. Ҳужум кимлар томонидан уюштирилгани ҳозирча номаълум.
Сўнгги ойлар ичида Афғонистонда толиблар жангарилари анча фаоллашиб, халқаро ёрдам кўрсатувчи ташкилот ходимларига қарши ҳужум уюштирмоқда.