БМТ Бош Котиби Кофи Аннан хавфсизлик сабабли ташкилотнинг айрим ходимларини Ироқдан олиб чиқиш ҳақида кўрсатма берди.

БМТ Матбуот Котиби Фред Экхард бу - ташкилот ходимларини Ироқдан эвакуация қилиш эмаслигини билдирди. Матбуот Котибига кўра, ҳозирда Бағдодда БМТнинг 42 ходими, мамлакат шимолида эса 44 ходими фаолият олиб бормоқда. Келаси ҳафталар ичида улар сони яна камаяди.