Бош қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган халқаро ташкилот - Журналистларни Ҳимоя қилиш Қўмитаси таъсис этган мукофот сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти учун 4 журналистга берилади.

Қўмита мукофотига лойиқ топилган журналистлар Афғонистон, Марокаш, Куба ва Россиядан. Бу журналистлар ўзларининг профессионал фаолияти учун репрессияларга учраганлар.
Журналистларни Ҳимоя қилиш Қўмитаси мукофоти ноябрда топширилади.