Марокаш суди қотилликда ва террористик актларни тайёрлашда айбланган икки исломий экстремистни қатл этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Иккала маҳкумнинг ҳам шу йил май ойида Касабланка шаҳрида амалга оширилган ва 45 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашларга алоқаси йўқ.
Касабланкадаги террористик актлардан сўнг Марокашда 16 террорчи ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.