Тожикистон Фанлар Академияси бугун мамлакат ҳудудида 8 минг йиллик цивилизация асарлари топилганини маълум қилди.

Пойтахт Душанбедан 200 километр нарида жойлашган Кўлоб шаҳри ҳудудида 8 минг йил олдин оловга сиғинувчи одамлар яшаган. Маълумки, оловга сиғинган одамлар худоси Зардушт ҳисобланади. Зардуштийлик Марказий Осиё ва ҳозирги Эрон ҳудудларида насронийлик ва ислом динларидан олдин тарқалган.
Археологлар гуруҳи аъзоси Татьяна Филимонованинг билдиришича, Кўлоб яқинидаги ушбу жой ҳали очилмай туриб, зардуштийлар цивилизацияси бу ерда 6 минг йил олдин бўлгани тахмин қилинган эди.
Топилган ашёлар орасида тошдан ясалган асбоблар, ичига кул ва кўмир солинган қутилар ва бир пайтлар олов ёниб турган меҳроб ҳам бор.