Чехия пойтахти Прагада Туркманистон мухолифати вакиллари иштирокидаги конференция бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчилар Туркманистон Президенти Сапармурот Ниёзов ҳукуматига халқаро ҳамжамият томонидан ўтказилаётган босимни кучайтиришга қаратилган стратегияни ишлаб чиқишни режалаштирганлар.
Улар, шунингдек, Туркманистондаги ҳодисаларга хориждан туриб таъсир ўтказиш йўлларини кўриб чиқадилар.
Туркманистон мухолифатининг аксарият аъзолари ҳозирда хорижий мамлакатларда яшайди. Туркманистонда қолган мухолифат фаоллари ё қамалган, ёки уй қамоғида ўтирибди.
Туркманистон ҳукумати Халқаро Амнистия, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва Россия Давлат Думаси томонидан инсон ҳуқуқларини поймол қилиши учун доимий равишда танқид қилинади.