Бугун Эрон ҳукумати ядровий дастуридан воз кечмаслигини яна такрорлади.

Эрон ўзининг ядровий дастури фақат электр ишлаб чиқаришга қаратилганини билдирмоқда. Аммо Эронда уран бойитилаëтгани ҳақида далиллар топилгани туфайли, халқаро ҳамжамият мамлакат ядровий қуроллар яратишга уринаëтгани бўлиши мумкинлигидан хавотир олмоқда.
БМТ қошидаги Халқаро Атом Энергияси бўйича Агентлик Эрон ядровий қуроллар яратиш дастурини олиб бормаëтганини исботлаш учун мамлакатга 31 октябргача мухлат берди. Агентлик агар Теҳрон ҳукумати ҳамкорлик қилмаса, Эронга қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Кеча Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жорж Буш Эронни мазкур Агентлик билан ҳамкорликни кенгайтиришга чақирдилар. Аммо Путин Россия Эронда атом электр станциясини қуришда ëрдам беришни тўхтатиши ëки тўхтатмаслиги ҳақида гапирмади.