Бугун Москвада иқлим ўзгаришига бағишланган халқаро анжуман иш бошлади.

Унда чиқиш қилган Россия Президенти Владимир Путин Россия глобал илиқлашув борасидаги Киото шартномасини тасдиқлаш ëки рад этиш ҳақида ҳали қарор бермаганини қайд этди. Путин, бундай қарор қачон берилишини ҳам айтмади.
“Россия фаол равишда Киото протоколини тезроқ тасдиқлашга даъват этилмоқда. Ушбу конференция давомида бундай чақириқларни кўплаб марта эшитишингизга аминман. Россия ҳукумати мазкур масалани, унга оид барча муаммоларни эҳтиëткорлик билан кўриб чиқмоқда. Бу иш якунлангандан кейин Россия Федерациясининг миллий манфаатлари инобатга олинган ҳолда қарор берилади”, - деди Путин.
Беш кунлик Москва анжуманида 80дан ортиқ мамлакатдан келган эколог олим ва мутахассислар глобал илиқлашувни камайтириш имкониятларини муҳокама қилмоқдалар.