БМТнинг инсон ҳуқуқлари ҳисоботига кўра, Исроил Ғарбий соҳил бўйлаб қураётган хавфсизлик девори Фаластин ҳудудларини ноқонуний равишда қўшиб олиниши билан тенгдир.

Бугун Женевада эълон қилинган ҳисоботда БМТ махсус вакили Жон Дугарт, мазкур деворни барпо қилишдан асосий мақсад – Исроил даъво қилганидек, ҳудкуш террорчилар ёки бошқа ҳужумларнинг олдини олиш эмас, балки Исроилга қарашли аҳоли пунктларини ҳимоя қилишдан иборат бўлгани билдирилган.
Исроилнинг Женевада жойлашган БМТ идорасидаги элчиси Яков Леви мазкур ҳисоботга “бир томонлама, сиёсийлашган ва нотўғри”, - дея муносабат билдирди.