Қирғизистонда руйҳатга олинмаëтган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Демократия ва Фуқаролик Жамияти” гуруҳи аъзолари ҳукумат расмийлари томонидан тазйиқларга учраëтгани билдирилди.

Ушбу гуруҳга кўра, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари гуруҳ аъзоларини нима учун ташкилотга қўшилганлари ҳақида суроқ қилишмоқда.

Қирғизистон Адлия Вазирлиги “Демократия ва Фуқаролик Жамияти” гуруҳининг ўзгартирилган низоми конституцияга киритилган ўзгартишлар талабларига жавоб бермаслигини билдирди. Қирғизистондаги гуманитар ташкилотлар ва сиëсий партиялар, агар низомларини ўзгартиган бўлсалар, қайта руйҳатдан ўтишлари керак.