Жаҳон Банки Тожикистонда камбағалликни камайтиришга қаратилган уч йиллик дастур учун тахминан 80 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Мазкур банк вакилига кўра, бу сумманинг 34 фоизи грант, қолгани эса қарз сифатида берилади. Тожикистон ҳукумати ислоҳотларни муваффақиятли равишда ўтказса, жумладан хусусий секторда сармоя муҳитини яхшиласа ва маиший хизмат соҳасига кўпроқ маблағ ажратса, Жаҳон Банкидан қўшимча молиявий ëрдам олиши мумкин.