Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов халқаро ҳамжамиятни Марказий Осиë ва бошқа минтақаларда наркотиклар контрабандасига қарши курашда ҳамкорликка чақирди.

Бугун БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик йиғилишида чиқиш қилган Раҳмонов, уюшган жиноий гуруҳлар Афғонистондан наркотикларни контрабанда қилаëтганидан Тожикистон катта зарар кўраëтганини билдирди. Раҳмоновга кўра, наркотиклар савдоси террорчи гуруҳларни молия билан таъминлашда асосий манба айланган.

Раҳмонов шунингдек, Тожикистон Марказий Осиë ядровий қуроллардан ҳоли минтақа бўлишини ҳамда бу минтақада тинчлик ва бақарорлик мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлаëтганини қайд этди.