Бугун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот Human Rights Watch вакили Рэчел Денбер Ўзбекистон ҳукумати “Эрк” Демократик партиясига қурултой ўтказиши учун рухсат бермаганини ва мазкур партия аъзоларига қарши тазйиқларни кучайтирганини айтди.

Айни пайтда, бугун Қўшма Штатлар маъмурияти Ўзбекистондаги ғарбликлар тўхтайдиган меҳмонхоналарга террорчилик ҳужумлари уюштирилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш муддатини яна 5 ойга узайтирди.