Россия Федерациясида ҳарбий хизматдан 20мингга яқин одам бош тортмоқда.

Бугун ушбу масала юзасидан Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош Штаб Бошлиғи ўринбосари Василий Смирнов гапирди. Муаммо юзасидан керакли чоралар кўрилмоқда, жумладан фуқаролар паспортини текшириш кучайтирилган.
Шунингдек, Смирновнинг таъкидлашича Россия Федерацияси конституциясида хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш тўғрисида хаддан ташқари кўп имтиëзлар берилган.