Шимолий Корея ядровий дастури бўйича кўп томонлама музокаралар 6 ҳафтадан сўнг давом этади, деди АҚШ элчиси Жеймс Келли.

Келли бу ҳақда Шимолий Корея ва Япония расмийлари билан икки кун мобайнида ëпиқ эшиклар ортида олиб борган музокалардан сўнг гапирди. Эслатиб ўтамиз, ушбу масала юзасидан Пекиндаги музокараларнинг биринчи қисми ҳеч қандай самара бермаган эди. Ўша вақтдаги музокараларда Шимолий Кореядан ташқари АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Россия раҳбарлари ҳам иштирок этишган эди. Бугун расмий Пхенян музокараларнинг давом эттирилишига асло қизиқиши йўқлигини билдирди.