Европа Иттифоқи конституция лойиҳасига нисбатан Германия ва Испаниянинг позицияси ўзгармай қолмоқда.

Испания Европа Иттифоқига аъзо бўлган ва аъзо бўлиш арафасида турган мамлакатларни 2000йилги Ницца конвенциясига амал қилиши тарафдоридир.
Конвенцияга асосан , Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ҳудудининг ҳажмидан қатъий назар, тенг мақомга эгадир.
Испаниянинг бу позициясини Полша ҳукумати ҳам қўлламоқда.
Европа Иттифоқи янги конституция лойиҳаси муҳокамаси ҳафта охирида Римда бўлиб ўтади.