Афғонистоннинг жануби-шарқида АҚШ ҳарбийлари ва толибларга тегишли жанггарилар ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Кобулдан 180километр масофада бўлган Ургун базаси ракета ҳужумига учради. Ҳужумга жавобан артиллериядан ўқлар отилди.
Бугун шунингдек Афғонистондаги хонадонлардан бирида бомба портлади. Портлаш натижасида 7нафар одам ҳалок бўлиб 6 нафари оғир яраланган.
Ҳодиса АҚШ ҳарбийлари жойлашган ҳарбий база яқинидаги Баграм қишлоғида содир бўлди. Қишлоқликлардан бири Муҳаммад Назирнинг сўзларига қараганда , хонадондагилар қўлларида портловчи моддаларни ушлаб турган бўлишган.
Портлаш оқибатида яраланган 6 нафар одам тез ëрдам кўрсатиш учун Баграмдаги АҚШ ҳарбий ҳаво базасига олиб келинди, деб хабар қилди Америка ҳарбийларидан бири.