Чеченистонда сайлов олди кампанияси ниҳоясига етди ва якшанба кунига мўлжалланган президентлик сайловлари учун мустаҳкам хавфсизлик чоралари кўрилди.

Расмийларга кўра, 420 дан ортиқ сайлов участкаларида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча кучлар сафарбар қилинади.
Россия лидерларининг айтишларича, президентлик сайловлари Чеченистонда вазият барқарорлашганидан далолат беради. Бироқ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари сайловга хўжакўрсинга ўтказилаëтган тадбир, дея баҳо бермоқдалар.