Бугун Бағдодда АҚШ аскарлари билан Ироқнинг бир гуруҳ собиқ аскарлари ўртасида юз берган отишмаларда АҚШ аскарларидан икки нафари ва ироқликлардан олти киши яраланди.

Қайси томон олдин ўт очгани ҳақида қарама-қарши маълумотлар берилмоқда.
Айни пайтда, бугун тақрибан 700 янги аскар асосий ҳарбий машқларни ниҳоясига етказдилар. Улар Ироқ янги армиясининг биринчи баталëни ҳисобланадилар.