БМТнинг АҚШ таклиф қилаëтган Ироққа оид янги резолюцияси кескин қаршиликка учрамоқда.

БМТ Бош Котиби Кофи Аннан, Россия ва Франция АҚШ лойиҳасига нисбатан норозилик билдирдилар. Улар зудлик билан ҳокимият ироқликларга топширилиши ва мамлакатни қайта қуришда БМТ асосий рол ўйнаши кераклигини таъкидламоқдалар.
АҚШ таклифи ҳақидаги музокаралар душанба куни яна давом эттирилади.