Хабарга кўра, бугун Римда Европа Иттифоқи саммити бўлаëтган бино яқинида анти-глобалист намойишчилар билан Италия полицияси ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Бугун эрталаб бир неча юз намойишчи Италия ҳукумат биноси олдида тўпландилар бироқ, полиция кучлари намойишчиларни орқага қайтишга мажбур қилди. Саммит давомида Римда осойишталикни сақлаш учун 9 минг полиция ходими сафарбар қилинган.