АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича, АҚШ аскарларининг икки қароргоҳига қарата икки ракета отилган.

Ҳеч кимга зарар етмаган.
АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакили полковник Родни Дэвис Кобул яқинидаги Багром ҳаво базасида айтишича, биринчи ракета кеча Пактико вилоятидаги коалиция кучлари базасини ва иккинчи ракета эса, Хуст вилоятидаги базани нишонга олган.