Бугун Тожикистон ҳарбий прокурори Ислом партияси раҳбарининг ўринбосари Шамсиддин Шамсиддиновга қарши маҳкама жараëни бошланганини маълум қилди.

Унга кўра, Шамсиддинов 1993 ва 2000 йиллар ўртасида қатор жиноятлар жумладан суииқасдлар ва турли террорчилик ҳужумларини уюштирганликда айбланмоқда.
Ислом партияси раҳбари Абдулло Нурий ўз ўринбосари Шамсиддиновга қарши қўйилган айбларни рад этди. У мазкур айбномаларни Тожикистон Хавфсизлик Бошқармаси томонидан уюштирилган фитна, деб атади.