Бугун Полша пойтахти Варшавада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган халқаро анжуман иш бошлади.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан уюштирилган конференцияда 500 дан ортиқ халқаро мутахассислар, ҳукумат вакиллари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар қатнашмоқда.
Учрашув иштирокчилари Марказий Осиë, Болқон ва бошқа минтақалардаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишмоқда.
Икки ҳафталик Варшава анжумани давомида шунингдек, янги хавфсизлик таҳдидлари, жумладан терроризм ва одам контрабандасига қарши қандай курашиш кераклиги масалалари ҳам кўриб чиқилади.