Бугун Афғонистон расмийлари НАТОнинг Халқаро Тинчлик Сақловчи Кучларни пойтахт Кобулдан ташқари бошқа шаҳарларда ҳам жойлаштириш ҳақидаги қароридан мамнуният билдирдилар.

Афғонистон Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот вакили Умар Самаднинг айтишича, НАТОнинг ушбу қарори мамлакат ҳукумати ва халқи учун яхши янгиликдир.
НАТОнинг бу қарори БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак.