Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари АҚШ элчисидан норози

7 октябрь куни Интернет сайтларида АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги элчиси Стивен Миникеснинг мазкур ташкилот доимий кенгашидаги маърузаси матни эълон қилинди.

Ушбу маърузада жаноб Миникес Ўзбекистонда иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ҳамда инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши борасида сезиларли ижобий ўзгаришлар юз бераётганини қайд этган.

Маъруза маҳаллий кузатувчилар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларида бир қанча эътирозлар туғдирди. Уларнинг фикрича, жаноб Миникес ўз маърузасида мавжуд кўплаб муаммоларни четлаб ўтган ва асл вазиятни яширишга уринган.